"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен бошқа клубдан муносиб таклиф кутишда давом этмоқда.
Якшанба куни Антонио Конте шогирдлари А Серия биринчи тур учрашувида “Верона”га йирик ҳисобда ютқазиб (0:3) қўйишди. 25 ёшли нигериялик ўйин қайдномасига киритилмади. Ўйин якунида ОАВ вакиллари “Наполи” бош мураббийидан Осимҳен сафга қайтиши мумкинми, деб сўрашди.
"Бу саволни менга эмас, клубга бериш керак. Мен Осимхеннинг машғулотларини алоҳида кўрмоқдаман. Дарҳол айтганимдек, бу ҳикояда мен шунчаки томошабинман.
Гап битта футболчи ҳақида эмас. Бизга бошқача муносабат, бизнесга бошқача муносабат керак. Сиз менталитет жиҳатидан ўсишингиз керак ва бу осон эмас”, - деди Конте ўйиндан кейин Sky Sport нашрига берган интервьюсида.