"Бешиктош" ҳужумчиси Чиро Иммобиле Туркиядаги фаолиятини ёрқин бошлади.
Ой бошида италиялик футболчи Туркия Суперкубоги учун "Галатасарой"га қарши ўйинда иккита гол урди ва ўйин "Бешиктош"нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Қора бургутлар"нинг маҳаллий Суперлигадаги дебюти форвард учун унчалик эсда қоларли бўлмади - у "Самсунспор" билан учрашувда (2:0) ажралиб турмади.
Аммо чемпионатнинг иккинчи турида собиқ “Лацио” футболчиси яна вазифани ўз зиммасига олди – 23-дақиқада “Антальяспор”га қарши ўйинда дубл қайд этди.
Якшанба кунги баҳс Жованни Ван Бронкхорст шогирдларининг ғалабаси билан якунланди (4:2).













