Испаниялик ярим ҳимоячи Серхи Роберто Испаниянинг "Барселона" клубидаги собиқ жамоадоши Сеск Фабрегас мураббийлик қилаётган Италиянинг "Комо" клубига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўзининг расмий сайтида хабар бермоқда.
Даниянинг «Копенгаген» клуби нидерландиялик Кевин Диксни Италия клубига сотишдан бош тортгани учун «Комо» Роберто билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Сеск Фабрегас Серхи Роберто билан алоқага чиққан, аммо трансфер осон кечмайди, чунки 32 ёшли ярим ҳимоячига бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Испаниялик футболчига "Фиорентина" қизиқиш билдирмоқда.