Роберто Карлос Лионель Мессига қарши ўйиндаги таассуротлари ҳақида гапирди.
"Месси Каннаваро ва мени дриблинг билан алдаганда, ўйиндан сўнг мен Фабиога юзланиб: “Худойим, бу қанақа футболчи? Бу янги Марадона", деганман.
Менга омад кулиб боқди, нафақага чиқишимга кўп вақт қолмади, аммо кейинги авлод ҳимоячилари буни қандай уддалашди? Унга қарши ўйнаш жуда қийин.
У дунёнинг энг яхши футболчисига айланишини ва келажакда ҳамма нарсани ютишини билардим. Мен хурсандман, чунки мен унга қарши ўйнашдан ҳам кўра уни кўпроқ кузатганман", деди "Реал Мадрид"нинг собиқ ҳимоячиси.