"ПСЖ" ва "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Мануэль Угарте бўйича музокара жараёнини тезлаштирди.
Бу ҳақда France Info хабар бермоқда. 23 ёшли Угарте "Манчестер Юнайтед"га ижарасиз қўшилиши кутилмоқда.
Бу ҳолатда «ПСЖ» молиявий йўқотишларга учрамайди. Ўтган ёзда Лига 1 гиганти уругвайлик футболчи учун Лиссабоннинг "Спортинг" клубига 60 миллион евро тўлаганди.
"ПСЖ" сафида Мануэль Угарте 37 та расмий ўйин ўтказиб, 3 та голли узатмани амалга оширган.