"Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецка ҳали ҳам Мюнхен клубини тарк этишни истамаяпти.
Sky Sports хабарига кўра, немис футболчисига МЛСнинг бир қанча клублари қизиқиш билдирмоқда, бироқ Горецка у ерга кўчиб ўтишни режалаштирмаяпти.
"Бавария" раҳбарияти ярим ҳимоячининг қишки трансфер ойнасигача Мюнхен лагерида қолиши билан аллақачон келишган. 29 ёшли футболчи "Бавария"дан фақат учта клубга кетишга тайёр: "Барселона", "Ливерпуль" ва "Реал".
Горецка ўтган мавсумда Бундеслигада "Бавария" таркибида 30та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 9та голли узатмани амалга оширди. Немиснинг клуб билан шартномаси 2025/26 йилги мавсум охиригача амал қилади.