Москванинг “Спартак” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хосе Хурадо Мурат Якин ҳақида гапирди.
Швейцариялик мураббий бундан 10 йил аввал, 2014-2015 йилларда "қизил-оқлар" билан ишлаган. "У жуда ёмон мураббий, шунинг учун у "Спартак"да муваффақият қозона олмади.
Жамоада ҳеч ким нима қилиш кераклигини тушунмади. Бир куни у бир нарсани айтиши мумкин, иккинчи кун эса бутунлай бошқача гапиради.
У жуда юмшоқ табиатли эди", - деб эслайди Хурадо "Чемпионат" билан мулоқотда.