"Мальорка"да ҳаракат қилаётган ҳимоячи Пабло Маффео Испания чемпионатининг 1-турида "Реал" билан уй учрашуви ҳақида гапирди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.
“Мбаппе, Винисиус, Беллингем ва Родриго мен томонга қараб югурганда, мен ичимда ибодат қила бошладим. Лекин шундай футболчилар билан тўқнаш келганимдан хурсанд бўлдим. Ўйиндан кейинги куни менда ҳаракат қилишга кучим етмади", - дея футболчининг сўзларини келтиради Madrid Universal.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе “қироллик” клуби сафига шу ёзда “ПСЖ”дан эркин агент сифатида ўтган эди. Франциялик футболчи "Лос-Бланкос" билан 5 йиллик шартнома имзолади.