Пол Гаскойн Харри Кейннинг "Бавария"га ўтиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Англиялик ҳужумчи ўтган йили немис клуби сафига келиб қўшилган ва Бундеслигада 32 ўйинда 36 гол урган бўлса-да, жамоа билан бирорта ҳам соврин юта олмаган.
Нега у "Реал"га эмас, "Бавария"га ўтганини тушунмаяпман. Испанияга борганингизда, сиз шунчаки ўйнаб, машғулот ўтказмайсиз, балки завқланасиз ҳам. Мадрид ажойиб шаҳар. Жуд Беллингем бор, албатта", – деди Гаскойн.