Кириш Регистрация

“Манчестер Сити” ва “Ал-Ҳилол” Жоау Канселунинг трансфери бўйича келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби 30 ёшли португалиялик ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселунинг трансфери бўйича келишувга эришди, деб хабар бермоқда City Report. Манбага кўра, товон пули камида 35 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Футболчи ўтган мавсумни Испаниянинг “Барселона” жамоасида ижара асосида ўтказди ва у ерда барча турнирларда 42 та ўйинда қатнашиб 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. 2023 йилнинг январидан июнигача Жоау Кансело Мюнхеннинг “Бавария” клубида ижара асосида ўйнаган.

Футболчи 2019 йилнинг август ойида Италиянинг “Ювентус” клубидан “Манчестер Сити”га 65 миллион евро эвазига кўчиб ўтган.

Канселу Португалия терма жамоаси сафида 58 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:56, 22.08.2024.
Ўқилди: 1773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8889]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6387]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5316]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3725]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3508]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2580]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2359]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2333]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2268]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик