"Атлетико Мадрид"нинг янги футболчиси Конор Галлахер Англияни тарк этишдан олдин Киран Триппьер билан маслаҳатлашганини тан олди.
«Матрасчилар» 24 ёшли ярим ҳимоячини «Челси»дан 42 миллион еврога сотиб олишди. Англиялик футболчи профессионал фаолияти бошидан буён илк бор (ижарадан ташқари) ўз клубини тарк этди ва бу қарорга келишига 2019 йилдан 2022 йилгача "Атлетико"да тўп сурган Англия терма жамоасидаги жамоадоши Киран Триппьер ёрдам берди.
“Киран ажойиб футболчи ва ундан ҳам яхшироқ инсон. Мен у билан клуб ҳақида кўп гаплашдим, ўз фикрини айтишини сўрадим ва у фақат ижобий нарсаларни айтди. Унинг сўзларига кўра, "Атлетико"нинг ажойиб мухлислари бор ва шаҳар ва клубни мақтади. Бу қароримга ҳақиқатан ҳам ёрдам берди", - дея Галлахер сўзларини келтирмоқда испан ОАВ.