Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 39 ёшли марказий ҳужумчи Криштиану Роналдунинг терма жамоадаги келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Криштиану ҳали ҳам терма жамоа учун тайёр. У ўз клубида фаол ўйнайди, биз бошқа футболчилар каби унга эргашамиз.
Роналду бизнинг сардоримиз ва у ҳали ҳам ажойиб жисмоний формада. Унинг муносабати жамоа учун жуда муҳим.
Криштиануда катта тажриба бор. У кўп жиҳатдан Португалияда энг зўр ҳужумчи", - деди мутахассис.