Кириш Регистрация

Суперлига. “Металлург” – “Динамо”, превью

Баҳо:
+ | -

“Металлург” ҳамда “Динамо” жамоалари кучлилар сафида ўзаро 41 та учрашув ўтказишган. Шулардан 14 тасида “Металлург”, 19тасида “Динамо” ғалаба қозонган. 8 та учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар фарқи кўҳна шаҳар жамоаси фойдасига – 58:51.

Ҳар иккала жамоанинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси – 5:0 (“Металлург” 2019 йил, “Динамо” 2001 йил). Жамоаларнинг ушбу мавсум биринчи даврасида Жиззахда ўтган ўйинида динамочилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.


Бекободдаги ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз майдонида рақибини 11 марта таслим этган. “Динамо” эса бу рақиб майдонидан 3 марта ғалаба билан қайтган. 6 ўйинда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати – 31:15.

Бекободда ўтган сўнгги бешта учрашув:

17.05.2022  «Металлург» - «Динамо»  2:1
23.11.2019  «Металлург» - «Динамо»  5:0
03.03.2017  «Металлург» - «Динамо»  0:2
19.09.2015  «Металлург» - «Динамо»  4:2
09.08.2014  «Металлург» - «Динамо»  3:0

“Динамо” ҳақида

“Динамо” футбол клубига 1960 йилда асос солинган. Жамоа шу кунгача “Спартак”, “Сўғдиёна”, “Самарқанд ФК”, “Мароқанд”, “Афросиёб”, “Самарқанд-Динамо” номлари остида мусобақаларда қатнашиб келган. Ташкил этилган пайтда олган “Динамо” номига эса тўрт марта қайтилди – 1960-63, 1976-91, 1993-97, 2008 йилдан ҳозирга қадар.

Кучлилар сафидан олти марта тушиб кетган динамочилар ҳар сафар элитага тезда қайтган. Энг яхши мавсуми 2000 йилги тўғри келади – 4-ўрин. Ўша йили жамоа Ўзбекистон кубогининг финалида ҳам ўйнаган. “Динамо” 2000-2001 йилги мавсумда Осиё кубок эгалари кубоги мусобақасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этган.

Динамочилар кучлилар сафида 747 та ўйин ўтказган. Шулардан 248 тасида самарқандликлар ғалаба қозонган, 138 та ўйинда дуранг, 361 та ўйинда мағлубият қайд этган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 896:1103. Жамоанинг элитадаги энг йирик ҳисобли ғалабаси – 8:0 (“Семурғ” – 2000), энг йирик мағлубияти ҳам – 0:8 (“Нефтчи”, “Сурхон” – 1997).

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 15:40, 23.08.2024.
Ўқилди: 653 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.