«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик «Атлетик Бильбао»га қарши ўйин олдидан Рафиньянинг позицияси ҳақида гапирди.
“У кўп позицияларда ўйнаши мумкин. Мен футболчилар ҳақида кўп гапиришни ёқтирмайман, жамоа ҳақида гапиришни ёқтираман. Лекин сизда Рафиньядек ўйинчи бўлса яхши, у доимо прессинг қилади ва мен хоҳлаган ишларни майдонда амалга оширади. Уни ўйинини кўриш жуда ҳам ёқимли. «Валенcия» билан ўйинда у юқори босимда ўйнади ва кўп югурди, бу бизга вазиятни яхшироқ назорат қилишга ёрдам беради”, - деди германиялик мутахассис.