Стивенсон шу кунгача Боб Арум раҳбарлигидаги "Top Rank" компанияси билан ҳамкорликда жанг ўтказар эди. Мазкур ташкилот билан шартнома муддати Артём Арутунянга қарши жангдан сўнг якунига етди.
"Фаолиятимнинг кейинги бобини 12 октябрь куни Саудия Арабистонида Жо Кординага қарши жанг билан бошлашга тайёрман. Мен энг катта номлар ва энг катта жангларни хоҳлашимни аниқ айтдим. Уильям Cепеда билан жанг 2025 йил бошида бўлиб ўтади. Мен журъат эта олган ҳар бир киши билан жанг қилишга тайёрман. Сўнгги пайтларда мен билан жанг қилишни хоҳлайдиганлар кам бўлди.
Matchroom ва Riyadh Season билан биргаликда мен жаҳон даражасидаги иқтидоримга мос келадиган жамоа тузяпмиз. Биз рингда ҳам, ундан ташқарида ҳам тўхтатиб бўлмайдиган даражада бўламиз, келгуси йиллар давомида бокс рингида ҳукмронлик қиламан", дея ҳамкорликни изоҳлади Шакур.
Маълумот учун, 27 ёшли чарм қўлқоп устаси фаолияти давомида 22 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 10 тасида рақибларини нокаут орқали таслим этган.