"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия премьер-лигасининг 2-тур учрашувида "Ипсвич" устидан қозонилган ғалаба (4:1) ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, норвегиялик футболчи хет-трикка эришди.
"Мавсумнинг биринчи ўйини ўз уйимизда, шунинг учун ҳаммамиз буни интиқлик билан кутгандик. Мен "Этиҳад"да майдонга чиқиш қанчалик қийинлигини биламан, шунинг учун буни ёдда тутдим. Мавсумни шу йўл билан бошлаганимдан хурсандман", – деди Холанд.