Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Штутгарт" ва "Байер" клубларининг собиқ бош мураббийи Кристоф Даум 70 ёшида вафот этди

Баҳо:
+ | -

“Штутгарт”, “Байер”, “Кёлн”, “Фенербахче” ва Руминия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Кристоф Даум 70 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Бундеслига расмий сайти хабар бермоқда.

Даум 1986 йилдан 1990 йилгача ва 2006 йилдан 2009 йилгача "Кёлн" бош мураббийи сифатида ишлаган. 1990-1993 йилларда немис мутахассиси "Штутгарт"ни бошқарган.

1996 йилдан 2000 йилгача Даум "Байер" бош мураббийи лавозимида ишлаган. Унинг қўл остида “доричилар” барча турнирларда 184 учрашув ўтказиб, 91 марта ғалаба қозонган, 52 марта дуранг ўйнаган ва 41 марта мағлубиятга учраган.

Даумнинг охирги иш жойи 2016 йилдан 2017 йилгача бошқарган Руминия терма жамоаси эди.

Киритилди: 15:57, 25.08.2024.
Ўқилди: 525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.