Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Александр Крестинин: "Режаларимизнинг барчаси амалга ошди"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 17-тур ўйинлари давом эттирилди. "Локомотив" жамоаси бу тур ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

Осон бўлмаган ўйин эди бу. Рақиб жуда тартибли ҳаракат қилади. Кўп гол киритмаганига яраша, кам ўтказиб юборади. Яхши тайёргарлик кўрган эдик. Айтганимдек, йигитларда потенциал катта. Ўйлаганимизнинг барчаси амалга ошди. Локомотив ишқибозларини ғалаба билан табриклайман.

"Локомотив" 20 дақиқада 4 та голни қандай киритди?

Албатта, биз учрашувга тайёргарлик кўрдик. Рақибнинг ўйинини ҳам ўрганган эдик. Тўғри ўйнадик. Олдинги чизиқда жамоавий ҳаракат қилдик. Бугун режаларимизнинг барчасини омадли ижро этдик. Йигитлар яхши тайёргарлик кўришган эди. Руҳан, бизга катта ишонч беради.

Дарвозабон Суҳроб Султоновнинг алмашгани ўтказиб юборган голлари билан боғлиқми?

Бизда бир эмас, 5 та ўзгариш бўлди бу баҳсда. Ўтган беллашувдаги хулосаларимиздан келиб чиқиб шу ишга қўл урдик. У машғулотларда яхши ишламоқда. Бугунги ўйинга бизнинг танловимиз шундай бўлди холос.

"Локомотив"га ўтган беллашувларда нима етишмаган эди? Бугунги ўйин фонида жавоб берсангиз?!

Албатта, ўйин динамикаси эди муамо. Тактик ёки жисмоний тайёргарлик борасида ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Бугун жанг қилишди ва керакли даражада майдон бўйлаб ҳаракат қилишди. Тўпсиз ва тўп билан яхши ўйнадик. Аввалги қарама-қаршиликларда буни амалга ошира олмаган эдик.

Лазиз Мирзаевнинг бугунги ҳаракатлари ҳақида фикрингиз қандай?

Биз омма олдида футболчиларга баҳо бермаймиз. Жамоа ҳақида фикр билдиришимиз мумкин. Жамоа бугун иккита гол ўтказиб юборганига қарамай, яхши ўйин кўрсатди. Барчасини кўриб, таҳлил қиламиз. Умуман олганда, осон бўлмаган рақибга қарши яхши ўйин кўрсатди.

Жамоа уй учрашувларини нейтрал майдонда ўтказаётганингиз қай даражада таъсир қилмоқда?

Уй стадион албатта, ёқимли. Билмадим, бу бизга ёрдам бера олаяпти ёки йўқ деб айта олмайман. Биз, бундай бўлишини аввалдан билар эдик ва бунга тайёргарлик кўрганмиз. Бу саволга эътибор қаратмаймиз.

Икки ҳафталик танаффусда жамоани тонусда ушлаб туришда муаммо бўлмайдими?

Биз инсон организмидаги ўзгаришларни биламиз. Икки ҳафта давомида керакли ишларни амалга оширамиз. Бундан аввалроқ, 3 ҳафталик пауза ҳам бўлган эди. Бу нормал вазият.

ФИФА кунида Ўзбекистон Қирғиз Республикаси билан расмий ўйинда иштирок этади. Тахминингиз борми?

Биз мураббийлар тахмин қилмаймиз, аммо жуда яхши ўйин бўлишини айта оламан. Бу аниқ. Қирғизистонга ҳурмат сақлаган холда айтишим мумкин, Ўзбекистон бу баҳсда фаворит. Рейтинг ҳаммасини кўрсатиб турибди. Қирғизистоннинг ўйинини синчиклаб кузатаман ва мухлислик қиламан. Бу мамлакат менга жуда кўп нарса берган.

Киритилди: 23:05, 25.08.2024.
Ўқилди: 833 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик