Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Александр Хомяков: Олдиндаги танаффус бизнинг фойдамизга ишлайди

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 17-тур ўйинлари давом эттирилди. "Андижон" жамоаси бу тур Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди ва 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Насаф"ни ишончли ғалаба билан табриклайман. Бутун ўйин давомида ҳаммасини назорат қилишди. Биринчи бўлимдаги тезкор гол ортидан урилган гол ғалабага катта ҳиссса қўшди.

Биринчи даврада "Андижон" жуда яхши ўйнади, аммо иккинчи даврада бироз пасайиш бор?!

Сабаблар кўп. Ҳамма кўриб турибди. Аниқ бирор нарсани айтгим йўқ. Уларни бартараф этишни ҳозирча уддалай олмаяпмиз. Солиштиришнинг фойдаси йўқ. Активлик камайгани, ишонч йўқолгани ва кўп гол ўтказиб юбораётгани бор гап.

Бугун "Андижон" жуда чарчаган холда кўрилди?!

Бундай демаган бўлар эдим. 5-дақиқада гол ўтказиб юбордик. Иккита узатма, иккита гол. Мутахассислар ҳаммасини кўриб турибди. Шунинг учун, 2:0 ҳисобида бундай жамоа билан курашиш осон эмас. Жанг қилдик, аммо ўхшамади. Адолатли натижа бўлди. Демак, ҳаммаси шундай бўлиши керак экан.

"Андижон"дан чемпионатда яхши иштирок этишини кутишимиз мумкинми?

Бизда бошқа вариант йўқ. Бугун ҳам ғалабага қозониш учун чиқмоқчи эдик. Имкониятимиздан қатъий назар, 3 очко учун майдонга чиқдик. Нима эвазига ғалаба қозонишимиз кераклигини ҳам яхши билар эдик. Афсуски, 5-дақиқада ўтказиб юброган голимиз режаларимизда йўқ эди. Биламан, ўйинлар оз қолмоқда.

Биринчи давра якунида эйфорияга берилдик, аммо иккинчи даврада вазият ўзгариб кетди. Вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз.

Ўйиндаги инқирозни енгиб ўтиш учун "Андижон" аутсайдерга айланиб қолишидан қўрқмайсизми?

Танаффус чоғида бизда ўзимизга келиш учун етарли вақт бўлади. Руҳий холатимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Натижа учун етмаётган аспектларда ишлаймиз. Ўйлашимча, юзага келаётган пауза бизни фойдамизга хизмат қилади.

Киритилди: 07:44, 26.08.2024.
Ўқилди: 665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.