Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

ФУТЗАЛ. «Бунёдкор» бронзага яқин

Баҳо:
+ | -

24 апрель куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида футзал бўйича XVII Ўзбекистон чемпионатининг 3-ўрин учун биринчи ўйини ўтказилди. Унда ярим финал босқичи омадсизлари – «Максам-Чирчиқ» ва «Бунёдкор» жамоалари ўзаро тўқнашишди. Учрашув «Бунёдкор»нинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Жамоалар иштирокидаги иккинчи ўйин 25 апрель куни ўтказилади. Агар унда Тошкент жамоаси ғалаба қозонса, «Бунёдкор» чемпионатнинг бронза медаллари эгасига айланади. Акс ҳолда, жамоалар учинчи ўйинни ўтказишади.

«Бунёдкор» учрашувнинг илк дақиқаларидан ташаббусни ўз қўлига олди ва 10-дақиқага келиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ҳисоб очувчи гол жамоа сардори Жасур Содиқов ҳисобига ёзилди. «Максам-Чирчиқ» ўтказиб юборилган голдан ўзига келиб улгурмасидан, 13-дақиқада «Бунёдкор» иккинчи голни уришга улгурди. Тўп стандарт вазиятдан ажойиб тарзда ўйинга киритилганидан сўнг, Жавлон Искандаров жамоадошлари етказиб берган тўпни рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйиб, жамоаси муваффақиятини мустаҳкамлади.

Шунга қарамай, «Бунёдкор» икки тўп фарқини танаффусгача сақлаб қола олмади. Биринчи бўлим якунланишига бир неча сониялар қолганида чирчиқликлар сардори Николай Одушев ҳисобдаги фарқни қисқартирди – 1:2.

Иккинчи бўлимда «Максам-Чирчиқ» бор эътиборини ҳужумга қаратди, «Бунёдкор» эса қарши ҳужумлардан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилди. Кейинчалик маълум бўлдики, «Бунёдкор» мураббийлар штаби ўзи учун жуда ҳам тўғри қарор қабул қилган экан: учрашув охиригача «Бунёдкор» ўйинчилари рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилиб, якунда 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эслатиб ўтамиз, 25 апрель куни «Бунёдкор» ва «Максам-Чирчиқ» ўртасидаги ўйин якунига етиши билан Ўзбекистон чемпионати финали доирасидаги дастлабки ўйин ўтказилади. 18:00да бошланадиган ўйинда «Локомотив» ва «Ардус» жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати
3-ўрин учун ўйинлар, дастлабки ўйин
24 апрель, чоршанба
«Максам-Чирчиқ» (Чирчиқ) – «Бунёдкор» (Тошкент) 1:5 (1:2)
Голлар: Николай Одушев (20) – Жасур Содиқов (10), Жавлон Искандаров (13), Бахтиёр Умаров (22), Асомиддин Жалолиддинов (31), Суннат Куралов (31).

PS. Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг барча ўйинларига кириш бепул.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 09:31, 25.04.2013.
Ўқилди: 3622 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик