Кириш Регистрация

Футзал. Тошкент вилояти ёшлар (U-19) терма жамоаси – Ўзбекистон Биринчилиги чемпиони

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича вилоят ёшлар (U-19) терма жамоалари иштирокидаги Ўзбекистон Биринчилиги баҳслари якунига етди.

19-23 апрель кунлари Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида футзал бўйича вилоят ёшлар (U-19) терма жамоалари иштирокида Ўзбекистон Биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоасини шакллантириш, шунингдек, футзалдаги иқтидорли ёш ўйинчиларни саралаб олиш мақсадида ташкил этилди.

23 апрель куни бўлиб ўтган финал учрашувида Тошкент вилояти терма жамоаси Тошкент шаҳри жамоасига қарши майдонга чиқди. Қизиқарли курашларга бой бўлган ўйин Тошкент вилояти терма жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

3-ўрин учун ўйинда Жиззах олимпия захиралари коллежи жамоаси Самарқанд вилояти терма жамоасини 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Барча ўйинлар якунига кўра, Тошкент вилояти терма жамоаси аъзоси Дониёр Исмоилов мусобақанинг энг яхши тўпурари деб топилди. Ёш ўйинчи Биринчилик баҳслари давомида рақиблари дарвозасига жами 15та гол уришга муваффақ бўлди.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 10:37, 25.04.2013.
Ўқилди: 3916 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик