Кириш Регистрация
13/09 18:15 Қизилқум 1-1 Сўғдиёна
13/09 19:30 Пахтакор 0-0 Нефтчи
14/09 00:00 Бетис - Леганес
14/09 17:00 Мальорка - Вильярреал
14/09 18:00 Комо - Болонья
14/09 19:15 Эспаньол - Алавес
14/09 19:30 Навбаҳор - Насаф
14/09 21:00 Эмполи - Ювентус
14/09 21:30 Севилья - Хетафе
14/09 23:45 Милан - Венеция
15/09 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
15/09 15:30 Женоа - Рома
15/09 17:00 Сельта - Вальядолид
15/09 18:00 Аталанта - Фиорентина
15/09 18:00 Торино - Лечче
15/09 19:15 Жирона - Барселона
15/09 19:30 Андижон - Локомотив
15/09 19:30 Динамо - Бунёдкор
15/09 21:00 Кальяри - Наполи
15/09 21:30 Лас-Пальмас - Атлетик Бильбао
15/09 23:45 Монца - Интер
16/09 00:00 Атлетико - Валенсия

АПЛда трансфер ойнаси ёпилиши олдидан жамоасини ўзгартириши керак бўлган 5 футболчи

Баҳо:
+ | -

30 август, жума тунида трансфер ойнаси ёпилади ва айнан шу пайтгача ўйинчилар, жамоалар ва агентлар ўзларининг янги шартномаларига эга чиқиши учун тезроқ ҳаракат қилишига тўғри келади.

Трансферлар ойнаси ёпилгач январь ойигача футболчиларда бошқа жамоага қўшилиш имкони бўлмайди. Шунинг учун жамоасида етарлича ўйин вақтига эга бўлмаётган футболчилар ушбу ҳафтада “отни қамчилашига” тўғри келади.

FourFourTwo нашри ўз клубларида юзага келган ноаниқ вазиятни ҳал қилиши ёки янги клубда ҳаммасини қайтадан бошлаши керак деб ҳисоблаган 5 ўйинчи ҳақида маълумот беради.

Раҳим Стерлинг

“Челси” жамоасида жуда ҳам кўпчилик футболчилар Лондон клубини тарк этиб, бошқа клубда ўз фаолиятини давом эттириши зарур. “Стемфорд Бридж”да тажрибали ўйинчилар жуда ҳам кўп, аммо ҳозирги вазият Раҳим Стерлингдек футболчининг захирада ўз вақтини кутиши тўғри эмас.

Раҳим ҳали ёш ва Англия чемпионатида асосий таркибдаги ўрнини қийинчиликсиз қайтариб олишга қодир. Уни АПЛнинг ҳар қандай жамоаси ўз сафида кўришдан хурсанд бўлади. Масалан, “Астон Вилла” ҳамда “Кристал Пэлас” клублари футболчига қизиқиш билдирган. Тўғри, унинг Лондон клубида олаётган ҳафталик 325 минг фунт стерлинг маоши камайиши аниқ.

Стерлингдан ташқари “Челси” машғулотлар майдонида Бен Чилвел, Чалоба, Кепа Арризабалага, Ромелу Лукаку каби футболчилар машғулотлар ўтказмоқда. Уларнинг агенти эса мижозларига янги жамоа изламоқда.

Аарон Рамздейл

Ҳозирда Аарон Рамздейл 26 ёшда ва у учун захира дарвозабон бўлиш учун анча вақтли. Агар “Арсенал” дарвозабони  Стюарт Тейлорнинг ўринбосари бўлиб қолишни хоҳламаса, жумага қадат янги жамоа топишга ҳаракат қилмоғи даркор. Акс ҳолда яна 5 ой “Эмирейтс” майдони ўриндиқларини иситиш билан кунини ўтказиши мумкин.

“Вулвес” ва “Саутгемптон” каби жамоалар Англия терма жамоаси дарвозабони билан боғланган. Бу икки клуб ҳам “Шеффилд Юнайтед”нинг собиқ дарбозабони учун клубдаги карьерасини тиклаш ва ўзига бўлган ишончни қайтариш учун муносиб жой бўла олади.

Жейдон Санчо

Ўтган мавсумда Эрик тен Ҳаг ва Жейдон Санчо ораларидаги тушунмовчиликларни ҳал қилиб олган бўлса-да, футболчининг “Манчестер Юнайтед”даги фаолияти ёрқин бўлишига ишонч етарли эмас.

“Қизил иблислар” ёзги трансферлар ойнасида 140 миллион евро сарфлади. Санчонинг савдосидан тушиши мумкин бўлган 73 миллион евро клуб ғазнасига фойда келтириши мумкин.

Санчонинг “Дортмунд” клубига ижараси анча омадли келди ва айнан шунинг ортидан футболчига бўлган потенциал мижозларнинг кўпайишига сабаб бўлди. Аммо унинг ҳафтасига оладиган 250 минг фунт стерлинг маоши харидорларни ўйлантирадиган савол бўлиши мумкин.

Айван Тоуни

Шу йил бошида Айван Тоуни ёзда “Брентфорд” клубини тарк этишини маълум қилганди ва клуб унинг ўрнига ўринбосар топди. Аммо футболчи ҳали ҳам клубда.

FourFourTwo таъкидлашича, бунга бир нечта сабаблар бўлиши мумкин. Агар клуб футболчи ортидан даромад қилишни ният қилган бўлса, шу ёздаёқ футболчини сотиб юбориши керак. Сабаби, январга келиб футболчининг нархи кескин пасайиб кетиши мумкин.

Афсуски, клуб учун рекорд сумма бўлган 32 миллион фунт стерлингга харид қилинган Игор Тягонинг мавсум олди ўртоқлик ўйинидаги жароҳати Айваннинг шу йил сўнггига қадар клубда қолиши мумкинлигига ишора бўлиши мумкин. Балки айнан шу сабаб билан ҳам клуб Саудиянинг “Ал-Аҳли” клуби таклифини рад этаётгандир.

Жовани Ло Чельсо

Сўнгги йилларда унинг “шпорлар”даги фаолияти қанчалик ёмон кечганини инобатга олсак, Жовани Ло Чельсонинг қанчалик яхши футболчи бўлганини унутиш осон. Ло Чельсо жароҳатлар билан курашаётганига ва клубда энг юқори даражада бўлмаган бир пайтда, ўтган ой бўлиб ўтган Америка Кубоги финалида захирадан майдонга тушди ва Аргентинага ғалабани тақдим этган голга ҳаммуаллифлик қилди.

“Тоттенҳэм”даги фаолиятидаги ўйини бир текис кетмади. Клуб Арчи Грэй ва Лугас Бергвални ўз таркибига қўшиб олди. Бундан ташқари таркибда Жеймс Мэддисон бўлиб турганда 28 ёшли футболчининг ягона йўли бошқа клубдан ўз ўрнини излаш бўлса керак.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:31, 26.08.2024.
Ўқилди: 4159 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.