Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

ОФК президентлиги учун «кураш» қизимоқда

Баҳо:
+ | -

2 май куни ОФКнинг навбатдаги ташқари Конгресси бўлиб ўтади ва унда ташкилотга янги раҳбар сайланади. Тўрт нафар мулозим ОФК президентлиги учун ўз номзодини қўйган. Сайловга 1 ҳафта қолганида номзодлар ўртасида ташқи кураш кучайиб бормоқда.

Қизиқ томони, ғолибликка даъвогар ҳисобланаётган баҳрайнлик Шайх Салмон бин Иброҳимга овоз бермасликни сўраб АҚШлик футболчилар ОФК Конгессига мактуб йўллади. Ушбу мактубда Баҳрайн чемпионатида ўз норозилигини билдирган футболчиларга нисбатан куч ишлатилгани ва уларга нисбатан жазо қўлланилгани ҳақида ёзилган. Баҳрайн футбол ассоциацияси президенти ҳисобланган Салмон эса ушбу айбловларни рад этиб чиқди.

"Шуни таъкидлашни истайманки, мен Баҳрайн футбол ассоциацияси (БФА) президенти вазифасида ишлаш давримда ташқаридан ҳар қандай аралашув бўлишига қарамай, ҳамиша футболни ривожлантиришга, бошқаришга ҳаракат қилганман. Барчангизни ишонтириб айтаманки, ҳозирги кунда БФА раҳбарияти бошқарувнинг барча юқори стандартларига мос, ОФК ва ФИФА Низомлари асосида ҳалол ва шаффоф ишлаб келмоқда. Менинг қўлостимда футбол жамоатчилигининг ҳеч бир аъзосига нисбатан ноҳақлик қилинмаган. Шунинг учун ушбу хатда менга қўйилган айбловларни инкор қиламан. Ушбу хатдан муддао ОФК президентлиги учун сайлов арафасида мени обрўсизлантиришдан иборат", дейди Салмон бин Иброҳим.

ОФК Конгресси аъзоларига йўлланган мактубда 2011 йил норозилик акциясида иштирок этган футболчилар қўлга олингани ва жазога тортилгани борасида футболсилар Баҳрайндаги инсон ҳуқуқлари ташкилотига мурожаат қилингани ҳақида ёзилган. Ўшанда баҳрайнлик Муҳаммад Ҳубайл ёпиқ суд қилинган бўлса, унинг акаси, мамлакатнинг энг яхши ҳужучиси Аъло Ҳубайл ва Муҳаммад Аднан ҳам жазоланишган. Бунда бевосита Шайх Салмоннинг қўли борлиги тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, Inside World Football веб-сайти Салмон бин Иброҳимни 2009 йили бўлиб ўтган ОФК президентлиги сайловида ҳам овозни сотиб олишга уринганликда айблади. Ўша сайловда Муҳаммад бин Ҳаммам ютиб чиққанди.

Киритилди: 13:51, 25.04.2013.
Ўқилди: 6804 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.