Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Давлетов: ««Пахтакор» билан ўтган оғир ўйиндаги чарчоқ бугун ҳам сезилиб турди»

Баҳо:
+ | -

"Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов Суперлиганинг 17-тури доирасида бўлиб ўтган "Навбаҳор"га қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйин ҳақида
— Аламли мағлубият бўлди. Албатта, «Навбаҳор» 3-4 кун кўпроқ дам олди, жамоа ҳаракатлари тезроқ эди. Улар бир ҳафта давомида бизга қарши жиддий тайёргарлик кўришди. Бизда эса, «Пахтакор»га қарши қийин баҳс эди. Бизга тезкорлик етишмаётганди ва охирги ўйинларда жуда кўп кучимиз кетди. Аламли хато «Навбаҳор»нинг фойдасига ишлади. Биз йигитларга кўрсатма бергандик: ушбу ўйинда ҳар бир хато бизни қийин вазиятга тушириш мумкин.

Танаффусдан сўнг ўйинни кучайтириш режамиз бор эди. Иккинчи бўлимда биз ўзгаришларни амалга оширдик. Тўпни назорат қилдик, аммо ҳужумдаги ҳаракатларида бизга агрессия етишмади. Хавфли вазиятлар ҳам деярли бўлмади. «Пахтакор» билан ўтган оғир ўйиндаги чарчоқ бугун ҳам сезилиб турди.

— «Сурхон»ни олдинда Ўзбекистон Кубогининг «Андижон»га қарши ярим финал учрашуви кутмоқда. Ушбу учрашувга тайёргарлик қандай бўлади?
— Бизни Андижонда муҳим баҳс кутмоқда. Албатта, жамоамиз эртадан бошлаб, ҳам жисмоний, ҳам руҳий тайёргарлик кўради. Ўйиндан кейин, футболчиларга қилган меҳнати учун миннадорчилик билдирдим. Албатта, кейинги ўйин қийин бўлади. Бизни ҳаммасини яхши тшунамиз. Агар ярим финалда ғалаба қозонсак, биз финалга йўлланмани қўлга киритамиз.

— Кўп сонли журналистлар Дилшод Йўлдошевнинг жароҳати ҳақида сўрашди. Унинг даволаниш амалиёти қандай ўтмоқда?
— «Андижон»га қарши кечган баҳсда, Дилшод жароҳат олди. Мен ўйлайман, Йўлдошев сентябр ойида сафимизда қайтади.

Манба: pfcsurkhon.uz
Киритилди: 23:30, 26.08.2024.
Ўқилди: 769 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.