Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Сергей Лушчан: "Ярим финалдаги ғалаба ўзимизга бўлган ишончни қайтаради"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 17-тур баҳслари давом эттирилди. "Навбаҳор" жамоаси бу тур сафарда "Сурхон" билан куч синашди ва Сияваш Ҳақназарийнинг ягона голи эвазига ғалабага эришди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ва натижадан кўнглим тўлди. Менинг бошқарувимда жамоа илк бор дарвозасидан гол олиб чиқмади ва биринчи бўлиб гол киритди.

Умид қиламизки, бу ғалаба "Пахтакор" билан ўйин олдидан руҳий далда бўлади?!

Албатта, ҳозир айнан биз ишлаётган иккинчи аспект руҳий холат билан боғлиқ. Футболчиларимизнинг ўйин даражаси рақибларникидан баланд, бироқ гол киритишга келганда оқсаяпмиз. Нега эканлигини билмайман. Ваҳоланки, машғулотларда мўжиза кўрсатиб ташлаяпмиз. Йигитлар биринчи даврада керагидан ортиқ ўйинда очко йўқотгани учун чўчиб қолган. Чемпионлик мақсади қўйилган жамоага ташаббусга эга бўлган холда 7 та дуранг ўйнаши салбий таъсир қилган. Мана шундай оғир учрашувлардан сўнг барчада руҳий ҳолат яхшиланиб, ўз кучига ишонч пайдо бўлишни бошлайди. Ярим финалдаги ғалаба ўзимизни янада яхшироқ ҳис қилиш имконини беради.

Бугун рақибни яхши ўрганганингиз ҳақида айтингиз. Абдусаломовни зич зонада қолдириш ҳам режада бормиди?

Такрорлайман, биз жуда кичик деталларгача ўргандик. Бир ҳафта давомида айнан шу учрашув учун тайёргарлик кўрдик. Яхши жамоа шаклланган "Сурхон"да. Биз устунликни топширган ҳолда, иккинчи рақамда ўйнадик. Менимча, натижа адолатли бўлди. Якунда, ҳисобни катталаштиришимиз ҳам мумкин эди. Рақибдан 100 фоизлик имконият бўлганини эслай олмайман. Йигитлар бугун мудофаада ишончли ўйин кўрсатди.

Киритилди: 04:56, 27.08.2024.
Ўқилди: 1620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4335]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2352]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2207]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2182]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2055]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1943]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1872]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1501]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1448]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик