Кириш Регистрация

Футзал. Финал. Дастлабки ғалаба «Локомотив» томонида бўлди

Баҳо:
+ | -

Учинчи ўрин учун ўйиндан фарқли равишда финал ўта шиддатли, тезкор ва комбинацион ҳужумларга бой бўлди. Ҳар иккала жамоа таркибининг ярмини Ўзбекистон миллий терма жамоаси футзалчилари ташкил қилаётганидан мухлисларнинг хабари бўлса керак.

"Локомотив" асосий эътиборни қарши ҳужумга қаратган бўлса, тенг кучли иккита тўртликка эга бўлган "Ардус" эса рақибини доимий равишда босимда ушлаб турди. Бахтиёр Тоғаев ўйин бошида жуда қулай 2-3 вазиятда дарвозани ишғол қила олишмади. Учрашувнинг 8-дақиқасида "Локомотив" футболчиси Жавлон Аноров ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин фақат битта дарвоза атрофида кечди. "Ардус" тинимсиз ҳужум уюштирган бўлса, темирйўлчилар асосан ҳимояланишди. Уларда қарши ҳужум ҳам кўп бўлгани йўқ, аммо бир марта қарши ҳужум натижасида тўп Кравченко қўриқлаётган дарвозанинг тўсинига тегди.

Ардусчиларнинг ҳужумлари анча хавфли бўлди. Биргина Ирсалиевнинг ўз жуда кўп марталаб Рустам Умаров дарвозаси томон зарба берди. Дарвозабон ўз сейвларин намойиш қилиб, дарвоза дахлсизлигини сақлаб турди. Бироқ ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида "Локомотив" футболчилари ўз дарвозалари яқинида тўпни йўқотишди. Тўпни эгаллаган Ирсалиев икки нафар ўйинчи орасидан ўтиб кетиб, Шариповни тўп билан таъминлади. Жамолиддин эса 2 метр масофадан дарвозани осонгина ишғол қилди.

Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида ҳар иккала жамоа ўз фолларини сонини 5тага етказиб бўлишди. Демак, бундан кейинги ҳар бир қоида бузилиши 10 метрли жарима зарбаси — дабл-пенальти билан жазоланиши ойдек равшан эди. Дастлаб дабл-пенальти тепиш ҳуқуқини "Ардус" қўлга киритди. Тажрибали Дилшод Ирсалиевнинг зарбаси эса ноаниқ бўлди.

Ўйин тугашига 1 дақиқадан сал ошиқроқ вақт қолганида темирйўлчилар тезкор қарши ҳужум уюштирилдилар ва Жавлон Аноров бирга-бир вазиятда Кравченкони доғда қолдирди.

Ўйин тугашига 22 сония қолганида энди "Локомотив" дабл-пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Дарвозадан 10 метр масофада жойлашган нуқта ёнига Фахриддин Самигов яқинлашди. "Чапақай"нинг зарбасини эса дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.

Ўта қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинда тактик жиҳатдан тўғри ўйин кўрсатган "Локомотив" ғалаба қозонди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги финалнинг иккинчи баҳси эртага, соат 18:00да бошланади.

ФУТЗАЛ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ
ФИНАЛ. БИРИНЧИ ЎЙИН
"ЛОКОМОТИВ" - "АРДУС" - 2:1
Голлар: Жавлон Аноров (8, 39) — Жамолиддин Шарипов (34)
Огоҳлантириш: Жавлон Аноров (33) — Дилшод Ирсалиев (35), Шавкат Муҳиддинов (40)
"Локомотив": Рустам Умаров, Артур Юнусов, Константин Свиридов, Даврон Чориев, Нодир Элибоев, Ғулом Мамажонов, Жавлон Аноров, Фурқат Азизов, Фахриддин Самигов, Фарҳод Мираҳмедов, Саидакбар Саидаҳмедов, Беҳзод Ҳасанов.
"Ардус": Николай Кравченко, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Ирсалиев, Шуҳрат Тожибоев, Шавкат Муҳиддинов, Жамол Шарипов, Руслан Халилов, Фаррух Зокиров, Дилшод Раҳматов,  Зариф Бегулов, Шаҳзод Бўриев, Темур Шоймардонов, Андрей Шлёма
Ҳакамлар: Сергей Петров, Шуҳрат Пўлатов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:01, 25.04.2013.
Ўқилди: 3851 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3314]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3189]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3062]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2866]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2858]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2797]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2545]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1952]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1851]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик