Кириш Регистрация

Санчо барибир "МЮ"ни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо бошқа жамоага ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Девид Орнштейн Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Инсайдер хабарига кўра, "қизил иблислар" ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Ювентус" ва "Челси" билан футболчини ижарага бериш ёки сотиш борасида музокаралар олиб боришмоқда. "Челси"га ўтиш бошқа ўйинчи билан алмашишни ўз ичига олиши мумкин. Рахим Стерлинг энг эҳтимолий алмашув варианти ҳисобланади, лекин бу битимни амалга ошириш бир қатор шартларни келишиб олишни талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, Жейдон Санчо 24 август куни бўлиб ўтган Англия Премьер-лигасининг 2-туридан ўрин олган "Брайтон" билан ўйин учун қайдномага киритилмаган эди. Аввалроқ у "Фулхэм" билан 1-тур ўйинини ҳам ўтказиб юборган (1:0). "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг, Санчонинг йўқлиги сабабини соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ва таркибдаги ўрин учун юқори рақобат билан изоҳлади.

Киритилди: 22:41, 27.08.2024.
Ўқилди: 1995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик