"Барселона" таянч ярим ҳимоячиси Марк Берналь "Райо Вальекано"га қарши ўйинда (2:1) тиззасидан жиддий жароҳат олди.
Жерар Ромеро хабарига кўра, 17 ёшли футболчининг хочсимон пайлари узилган. Клуб мавсумни ўтказиб юбориши кутилаётган Берналь ўрнига икки футтболчи вариантини кўриб чиқмоқда: Данилу Перейра ва Адриен Рабьо.
Ҳозирда иккала футболчи ҳам эркин агент.