Энг енгил вазн тоифасида (66 кг гача) UFC чемпиони, грузиялик Илия Топурия машҳур испаниялик футболчи Серхио Рамос билан машғулот ўтказди.
Рамос Топуриянинг машғулот хонасига етиб келди ва у ерда унга бокс техникаси асосларини кўрсатди.
Шундан сўнг, Серхио Илияга Испания терма жамоаси либосини совға қилди.
Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия Абу-Дабидаги UFC 308 турнирида машҳур америкалик жангчи Макс Холлуэйга қарши навбатдаги жангини ўтказади.