Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Андижон” клуби бош шифокори жароҳат олган ва сафга қайтган футболчилар ҳақида нима дейди?

Баҳо:
+ | -

Маълумки, эртага Ўзбекистон Кубоги ярим финал доирасида “Андижон” жамоаси “Бобур арена”да “Сурхон”ни қабул қилади. Ҳозирда барча эътибор бўлажак ўйинга қаратилган. Жамоа аъзолари ҳам бутун эътиборини ярим финал учрашувига қаратишган.

Олдин хабар бериб ўтилганидек, бир қатор ўйинчилар жароҳатидан фориғ бўлиб яна асосий гуруҳ машғулотларига қўшилдилар. Айни пайтдаги футболчилар ҳолати ва жароҳатидан фориғ бўлганлар ҳақида клуб бош шифокори Саломхон Қосимов “Андижон” матбуот хизматига қуйидагича маълумот берди.

“Жамоамиз ҳимоячиси Ислом Маматказин “Бунёдкор” билан ўйинда чап оёғ тўпиғидан жароҳат олганди. Режа асосида даволаниш ва тикланиш муолажалари олиб борилди. Ҳозирги кунда машғулотларда тўлиқ куч билан иштирок этмоқда. Жамоамизнинг яна бир асосий ҳимоячиларидан, ўнг қанот футболчиси Абдулвоҳид Ғуломов машғулотлар жараёнида ўнг оёғидан жароҳат олганди. У билан ҳам даволаниш ҳамда тикланиш муолажалари олиб борилди ва эндиликда тўлиқ соғайиб асосий машғулотларда иштирок этяпти. Чап қанот легионер ҳимоячимиз Любиша Пецел эса “Бунёдкор”га қарши баҳсда бел умуртқалари десторцияси билан безовта қила бошлади. Даволаниш муолажалари тўлиқ олиб борилди ва ҳозирги кунда асосий машғулотларда қатнашяпти.

Хабарингиз бор, дарвозабонимиз Игорь Литовка ҳам “Бунёдкор” билан учрашувда ўнг елкасидан жароҳатланганди. Текширувлар натижасида қарийб уч ҳафталик даволаниш режаси ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда индивидуал машғулотларга киришган. Худо хоҳласа, “Локомотив” билан бўладиган уй ўйинимизга тайёр бўлади. Қолган ўйинчиларимиз соғ-саломат ва барчаси эртанги учрашувга тайёр”, - дейди клуб бош шифокори.

Киритилди: 13:21, 29.08.2024.
Ўқилди: 1022 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.