Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона

«Барса» жиддий жароҳат олган футболчисини қандай қўллаб-қувватлаш йўлини топди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Марк Берналь яқинда тиззасидан жиддий жароҳат олди. Бу янгилик Ханс-Дитер Флик учун оғир зарба бўлди, чунки 17 ёшли футболчи янги мавсумнинг дастлабки ўйинларида яхши ўйин кўрсатаётганди.

Берналь июль ойида янги шартнома имзолади. У 2026 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади ва агар маълум шартлар бажарилса, уч йиллик узайтириш опциясини ўз ичига олади. Ёш футболчи бу шартларни бажаришга улгурмади, аммо клуб бусиз ҳам шартномани 2028/2029 йилги мавсум охиригача узайтиришга тайёр. Шу тариқа, «кўк-анорранглилар» Бернални қўллаб-қувватламоқчи ва унга ишонч билдирмоқчи, деб ёзади "Spanish Sport".

Киритилди: 17:43, 29.08.2024.
Ўқилди: 2647 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.