Дарвозабон Аарон Рэмсдейл клубини ўзгартириб, "Арсенал"дан "Саутгемптон"га ўтди.
Жанубликлар ўзларининг расмий сайти орқали 26 ёшли футболчи билан тўрт мавсумга - 2028 йилнинг ўрталарига қадар шартнома имзоланганини эълон қилишди.
Нуфузли Transfermarkt портали маълумотларига кўра, "Саутгемптон" Рэмсдейл трансфери учун "Арсенал"га 21,4 миллион евро тўлаган.