Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогининг ярим финалидан ўрин олган "Пахтакор"— "Навбаҳор" (0;0,пен. бўй.: 3:4) учрашувидан  кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида  мезбонлар ёрдамчи мураббийи Камолиддин Тожиев қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

— Тўртта бўлимда ҳам ўйинни назорат қилдик, яхши ўйнадик, вазиятлар яратдик. Бироқ яхши ўйин учун ғалаба берилмайди, гол урмасак, ютиб бўлмайди. Пенальтилар сериясига келадиган бўлсак, бу энди лотерея. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан.

— Пенальтилар сериясида кимлар зарба беришини мураббий ҳал қиладими?
— Ким тайёр бўлса, ўша тепади. Аввало ўзларидан сўраймиз ва кейин ўзлари нечанчи бўлиб, тепишларини айтишади.

— Жамоа бугун яхши ўйин кўрсатди ва кўплаб вазиятларга эга бўлди. Мавсум давомида жамоада реализацияда муаммолар бўлаётганини кўряпмиз. Хўш, бу муаммони тўғрилаш учун қанча вақт кетади?
— Бунинг устида ишлаш керак. Фақатгина машғулотлар орқали ҳал қиламиз. Бошқача йўл йўқ.

— Бугун Кими Мерк қайдномада бор эди. Бироқ у баҳсни трибунадан кузатди Бунга сабаб нима?
—  Мерк ўзида ноқулайлик ҳис қилди. Оёқ мушакларини тортиб олганди. Шу сабабли унга дам бердик. Ҳали у термага бориши керак.

— Яхши ўйин учун миннатдорчилик билдирамиз. Мағлубиятнинг сабабини нималарда деб ўйлайсиз?
— Бугун бизнинг кунимиз эмасди. Барча ишни қилдик, вазиятлар яратдик, ўйинни назорат қилдик.

— "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацкихга Ўзбекистон суперкубоги ўйини олдидан ҳам пенальтилар бўйича савол берилганида, у пенальтиларга ишлашдан маъно йўқлигини, барчаси омадга тақалишини айтганди. Сўнгги бир неча совринларини пенальтилар орқали бой бериб қўйган "Пахтакор"да ёки бир неча турнирларда пенальтилар орқали мағлуб бўлган термаларимизда бу муаммони ҳал қилиш мумкинмикин?
— Барчаси руҳиятга боғлиқ. Машғулотлардан кейин йигитлар пенальтилар, жарималар устида ишлашади. Менимча, бу руҳиятга боғлиқ. Йигитлар бунинг устида ишлашлари керак.

— "Пахтакор" кубокдан чиқиб кетганидан кейин ОЧЛ учун имкониятлари пасайди. Чемпионатда яққол пешқадам бор. Клуб келаси мавсумда жамоанинг халқаро майдонсиз қолиб кетишидан қўрқмайдими?
— Йўқ, унақаси бўлмайди. "Пахтакор" ҳар доим халқаро майдонда бўлади ва олдига чемпионлик мақсадини қўяди. Ҳали олдинда ўйинлар жуда кўп. Олдиндан бирор нима деб бўлмайди.

"Навбаҳор"  ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 06:00, 31.08.2024.
Ўқилди: 1772 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4021]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3912]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3539]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3163]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2864]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2864]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2745]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2549]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2510]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик