Эрик тен Хагнинг айтишича, Алан Ширернинг Маркус Рэшфордни танқид қилиши "аҳмоқлик"дир.
“Манчестер Юнайтед”нинг 26 ёшли форварди жорий мавсумда ҳали гол ура олмади ва АПЛ 2-туридан ўрин олган “Брайтон”га (1:2) қарши ўйиннинг 65-дақиқасида алмаштирилди.
"Рэшфорд иккита ўйин ўтказди ва дарвоза томон бирорта ҳам зарба йўлламади. "Манчестер Юнайтед" ўтган мавсумда 57 та гол урди. Бу турнир жадвалининг биринчи ярмидаги энг ёмон натижа.
Мураббийлар штабига Руд ван Нистелрой таклиф қилинди. У қандайдир тарзда ўз сеҳрини ишга солиши керак”, деганди Алан Ширер.
Эрик тен Хаг собиқ футболчининг танқидига жавоб қайтарди.
"Сизлар ҳар доим ҳаммани танқид қиласиз. Ғалаба қозонишимиз ёки мағлуб бўлишимиз муҳим эмас.
Агар мен футболчини ўйиндан четлатсам, ундан норозиман деган хулосага келасиз. Аммо мавсум олдидан Рэшфорддан жуда мамнунман.
Мен уни ўз ўрнига қўймадим, чунки унинг ўйинлари талаб даражасида эмас эди. Биз ротация қилишимиз керак, захира ўриндиғида янги энергия олиб келадиган яхши футболчилар бор", – деди мураббий.