"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия премьер-лигасининг 3-тури доирасида "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан "манкунианликлар"нинг совринлари ҳақида гапирди.
"Сўнгги икки мавсумда биз “Манчестер Сити”дан ташқари инглиз футболида энг кўп соврин ютган жамоамиз.
Буларнинг барчаси ҳақиқат. Бу йил ҳам ғалаба қозониб, совринлар олишни истаймиз. Ишончим комилки, биз буни қиламиз.
Мен бу клубни деярли нолдан қуришим керак эди. Биз ёш футболчиларни жалб қилдик, уларни ривожлантирдик ва шунга қарамай, биз совринларни қўлга киритдик.
Яна нима қила оламан? Билишимча, мухлислар мендан мамнун, лекин мени мақтаяптими ёки йўқми, менга фарқи йўқ.
Ҳамма айб менда эмас, «Манчестер Юнайтед»да», - дея Тен Хагнинг сўзларини келтиради BBC.