Кириш Регистрация
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд 2-1 Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм 1-0 Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи 1-0 Удинезе
24/05 23:45 Верона 0-2 Рома
24/05 23:45 Кремонезе 1-4 Комо
24/05 23:45 Лечче 1-0 Женоа
24/05 23:45 Милан 1-2 Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино - Ювентус

Рустам Меҳмонов: «Алишер Юсупов 2 ҳафтадан кейин майдонга қайтади»

Баҳо:
+ | -

"Насаф" футбол клубида жорий йилдан фаолият олиб бораётган таниқли шифокор Рустам ака Меҳмоновдан кейинги пайтларда ҳароҳат олиб, майдонга тушмаётган ўйинчиларнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида мухлислар учун маълумот беришини сўраб, мурожаат қилдик.

— Рустам ака, кейинги пайтларда "Насаф"нинг бир қанча ўйинчилари жароҳати туфайли ўйинларда иштирок этишмаяпти, шу ўйинчилар тўғрисида жамоа мухлислари учун сиздан маълумот олмоқчи эдик.
— Ўзларингизга маълум, Фарғонада бўлиб ўтган "Нефтчи"-"Насаф" учрашувида жамоанинг кейинги пайтларда мухлислар назаридан тушмаётган Алишер Юсупов тиззасидан жароҳат олди. Биз Алишерни махсус медицина аппаратлари ёрдамида тўлиқ кўрикдан ўтказдик, Худога шукур жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. Ҳозир у тикланиш жараёнини ўтказмоқда, икки ҳафтадан сўнг майдонга қайтаришни мўлжаллаб турибмиз.

— Кенжа Тўраевнинг ҳозирги аҳволи қандай?
— Кенжа Москвада жарроҳлик амалиётини ўтказганини биласизлар, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. У ҳозирги пайтда ўз уйида. Афсуски, медицина талаби бўйича уни майдонга қайтишига тахминан олти ой керак бўлади, ҳозир у юра бошлади, аста-секин вақт ўтиши билан енгил чопиш машқларини бошлайди.

— Жаҳонгир Жиямуродов ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз.
— Жаҳонгир ҳам ҳозир тикланиш жараёнини ўтказяпти, яқинда якка ҳолда машқларни бошлайди. Шунингдек, у яқинда базамизга келади, аммо уни ҳам майдонга тушишига яна вақт керак бўлади. Насиб бўлса, иккинчи давра ўрталарига келиб ўйнашга тайёр бўлади.

— Бошқа ўйинчиларда жароҳат йўқми?
— Бошқа ўйинчиларимизнинг ҳаммаси соғ-саломат, улар 28 апрель куни Қаршида бўладиган "Шўртан"га қарши Кубок ўйинига ҳозирги пайтда қизғин тайёргарлик кўришаяпти.

— Рустам ака, маълумотлар учун сизга катта раҳмат, ниятимиз  ўйинчиларимиз шундай жароҳатлардан йироқ бўлишсин.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:11, 27.04.2013.
Ўқилди: 3919 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик