"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски Польша терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди.
Польша футбол юлдузи ўтган ой 36 ёшга тўлди. Форвард сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Миллатлар лигаси ўйинларига таклиф олди, аммо терма жамоадаги узоқ муддатли келажаги ҳақида ҳали аниқ эмас.
"Мен неча ёшда эканлигимни биламан ва биламанки, баъзи лаҳзалар ҳеч қачон қайтарилмайди, шунинг учун келажакда ҳеч нарсадан афсусланмаслик учун ҳамма нарсага бошқача муносабатда бўлишга, имкон қадар содир бўлаётган нарсадан завқ олишга ҳаракат қиламан. Ҳозирда мақсадим Миллатлар лигаси ўйинларида иштирок этиш. Мен бу ерда эканлигимдан хурсандман, ҳозир фақат шу ҳақида ўйлаяпман”, деди Левандовски матбуот анжуманида.