"Барселона"га янги келган Дани Ольмо Рафинья Диас унга мослашишида қандай ёрдам бераётганини тушунтирди.
“Рафинья билан "Барселона"га келганимнинг биринчи куниданоқ умумий тил топдик. У ажойиб инсон ва жамоадаги барчага, шу жумладан менга ҳам ёрдам беришга ҳаракат қилади. Менга унинг ўйини жуда ёқади – у ҳеч қачон тўхтамайди”, — деди Ольмо RAC1 нашрига берган интервьюсида.