"Челси" вингери Нони Мадуэке ўз ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
22 ёшли футболчи жорий мавсумни ажойиб тарзда бошлади, Премьер-лиганинг иккита ўйинида учта гол урди.
“Мареска мени ҳар бир машғулотда 100% боримни беришга ундайди. Мен ҳозир ажойиб формадаман деб ўйлайман. Сўнгги тўрт-беш ой ичида менинг фаолиятим сезиларли даражада яхшиланди. Энди мен анча барқарор ўйин кўрсатаяпман – бу имкон қадар узоқ давом этиши керак", — дея 2023 йилнинг январида "кўклар" сафига қўшилган Мадуэкенинг сўзларини келтиради "Челси" матбуот хизмати.