Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Олимпиада қатнашчиси йигити томонидан бензин қуйиб ёқиб юборилди

Баҳо:
+ | -

Угандалик узоқ масофага югурувчи, 2024 йилги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси Ребекка Чептеги ҳужумга учраганидан сўнг оғир аҳволда қолди, деб хабар бермоқда Sky Sport маҳаллий ОАВга таяниб.

Нашрнинг ёзишича, Чептеги 1-сентябрь, якшанба куни Кениядаги уйида бўлганида йигити Диксон Ндиэм томонидан аёвсиз ҳужум қурбони бўлган. Айтилишича, Ндиэм жанжал пайтида бир банка бензин сотиб олиб, Чептегига қуйган ва уни ёқиб юборган.

Маҳаллий журналистларнинг хабар беришича, Ребекка Транс-Нзоя туманидан ер сотиб олиб, Кениянинг энг яхши стадионлари ва спорт машғулотлари марказларига яқин бўлиш учун у ерда уй қурган.

Шу мулк туфайли Чептеги бир кун аввал йигити Диксон Ндиэм билан қаттиқ жанжаллашиб қолган. Полиция хабарида айтилишича, қўшнилар уларнинг жанжаллашаётганини эшитган, бироқ можарога ҳеч ким аралашмаган. Бир оз вақтдан сўнг жанжал овози келмаган ва кейинроқ уйда ёнғин чиққан.

Маълум бўлишича, Диксон аввалига бензин сотиб олиш учун кетган, қайтиб келгач бензинни спортчига сепиб, уни ёқиб юборган. Ребекка танасининг 75 фоизи куйган ва ҳозирда оғир аҳволда қолмоқда.

Ҳужум қилишда гумонланган шахснинг ўзи ҳам ёнғин натижасида оғир жароҳат олган.

Маълумот учун, 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Чептеги марафон баҳсларида иштирок этди. Спортчи баҳсларда 44-ўринни эгаллади. У олтин медал соҳиби голландиялик Сифан Ҳассандан 9 дақиқа 19 сония ортда қолди. Мусобақадан сўнг Чептеги Кенияга қайтиб, у ерда йигити билан яшаётган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:30, 04.09.2024.
Ўқилди: 1327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.