"Рома"дан "Милан"га кўчиб ўтган Тэмми Абрахамдан кумири ким бўлганини сўрашди.
"Менга "Арсенал" ўйинлари ёқарди ва Тьерри Анри мен учун ҳақиқий илҳом манбаи эди. Айнан у туфайли мен ҳужумчи бўлдим, унинг финтларини ўхшатишга ҳаракат қилдим. Лекин менга Роналду ва Дидье Дрогба каби ҳужумчиларни кўриш бахтига муяссар бўлдим", - дея Тэммининг сўзларини келтиради pianetamilan.it.