Эдер Милитао Бразилия терма жамоаси сафида жароҳат олди.
Globo Esporte нашрининг хабар беришича, ҳимоячи ўнг сон мушакларидаги муаммолар туфайли терма жамоанинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади.
7 сентябрь куни Бразилия ЖЧ-2026 саралашида Эквадорга, 11-санада эса Парагвайга қарши баҳс олиб боради. "Реал Мадрид"нинг навбатдаги ўйини 14 сентябрь куни - "Сосьедад"га қарши ўтказилади.