"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени марказий ҳимояга қайтишга мажбур бўлади.
"Лос-Бланкос" марказий ҳимоячи позициясида яна кадрлар билан боғлиқ қийинчиликларни бошдан кечирмоқда: яқинда Эдер Милитаонинг Бразилия терма жамоаси жойлашган жойида жароҳат олгани маълум бўлди. Тахминларга кўра, футболчи 10-15 кунни ўтказиб юборади - у "Реал Сосьедад"га қарши навбатдаги ўйинга тикланишга улгурмайди. Marca хабарига кўра, муаммони ҳал қилиш учун Анчелотти Тчуаменини ўтган мавсумда бўлгани каби яна ҳимоя марказига ўтказишни режалаштирмоқда.
Бироқ франциялик футболчининг ўзи ҳам майдонга тушмаслиги мумкин – терма жамоалар ўртасидаги танаффус вақтида у ҳам жароҳат олган. Номинал ярим ҳимоячи "Реал Сосьедад" билан учрашувгача сафга қайтишга улгуриши кутилмоқда, аммо ҳозирча бунга ҳеч қандай кафолат йўқ.