"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Лука Модрич шу кунлардан бирида ўзининг 39 ёшини нишонлайди, бироқ Хорватия терма жамоасини тарк этиш ҳақида ҳали ўйламаяпти.
Баъзи тахминларга кўра, "Реал Мадрид" ярим ҳимоячи терма жамоадаги ўйинини якунлаб, бор эътиборини клубга қаратишини хоҳлаган, аммо у "шашкачилар" сафини тарк этишдан бош тортган.
"Бу умуман ёлғон. Шу сабабдан “Реал” билан ҳеч қачон муаммога дуч келмаганман. Клубнинг норозилиги ҳақида кўп нарса ёзилган ва айтилган бўлса керак, лекин якунда энг муҳими мен хоҳлаган нарсадир. Мен қарор қабул қиладиган одамман.
Бошқалар рози бўладими ёки йўқми, қарорим қабул қилинди, мураббий ва Федерация мени терма жамоага жалб этишни хоҳлаётганидан хурсандман", - деди Модрич.