"Ювентус"дан "Ливерпуль"га кўчиб ўтган Федерико Кьеза яқин орада мерсисайдликлар сафида дебют қилмайди.
This is Anfield хабарига кўра, футболчи унчалик яхши жисмоний ҳолатда эмас. Унинг ўйинларга тўлиқ тайёр бўлишига 15-20 кун вақт керак.
Италия вингернинг дебюти 25 сентябрь куни бўлиб ўтадиган "Вест Хэм"га қарши Англия кубогида бўлиши кутилмоқда, деб ёзган манба.