Испаниянинг "AS" нашри Мадриднинг «Реал» клубининг қишдаги трансфер ойнаси учун режалари ҳақида ёзди.
«Ўйинчиларнинг жароҳатларига қарамай, «Реал Мадрид» қишки трансфер вақтида янги ўйинчилар сотиб олмайди. «Лос-Бланкос» барча мумкин бўлган трансферларни кейинги ёзгача қолдиради.
Шу билан бирга, клуб фақат энг яхши ёш футболчилар билан шартнома имзолайди, уларнинг маоши жамоанинг қолган ўйинчиларининг маошидан ошмайди», - дейилади хабарда.