"Стокпорт" бош мураббийи Энди Мэнган тез орада "Реал"га ўтади, деб ёзади The Athletic нашри.
Бу ўтиш асосан Карло Анчелоттининг ёрдамчиси Давиде Анчелотти туфайли амалга ошиши мумкин бўлди, у отасига Мэнганни тавсия қилди.
Тахминларга кўра, италиялик мураббийлар инглиз футболига яхши таниш бўлган мураббийни қидираётган эди, Давиде мустақил фаолиятини бошлаганида уни ўз қароргоҳига олиб бориш ниятида.
Энди Мэнган Англиянинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи дивизионларида 300 дан ортиқ ўйин ўтказган собиқ ҳужумчи. Кейин кичик Анчелотти билан бирга мураббийлик курсларини ўрганди.
У мураббийлик фаолиятини "Флитвуд"да бошлаган, кейин Бартон билан "Бристол Роверс"ни бошқарган ва яқинда "Стокпорт"га ҳужумчилар билан ишлаш учун қўшилган.
Жамоанинг жорий мавсумда турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллашига Мэнганнинг меҳнати сабаб бўлди.
Яқин орада 38 ёшли мутахассис Испанияда ишлаш учун рухсатнома олиб, расман Мадриднинг "Реал" клубига ўтиши керак.