Жонатан Та 2025 йилда Леверкузеннинг "Байер" клубини тарк этиш ниятида эканлигини тасдиқлади.
"Мен Леверкузенда тўққиз йилдан бери ўйнаяпман, бу ерда барча кўтарилиш ва пасайишларни бошдан кечирдим, асосийси эса ўтган мавсумдаги фантастик ўйин бўлди, унда биз деярли ҳамма нарсада ғалаба қозондик. Бундан яхшироқ бўлиши мумкин эмас эди ва шундай деб ўйладим: агар шартномамни ҳозир, 28 ёшимда янгиласам, демак, ўттиз ёшдан ошганимча шу ерда ўйнайман.
Футболчининг карьераси қисқа ва мен доим ундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилганман. Мен фақат унга хос бўлган барча имкониятларни рўёбга чиқармоқчиман.
Ёзда эса мен янги нарсани синаб кўриш вақти келганини ҳис қилдим. Истакларимни аниқ ва очиқ айтдим. Айни дамда эса клублар бир тўхтамга келишлари керак.
Менга "Бавария"дан бошқа таклифлар ҳам бўлган. Менга Леверкузен ёқади, лекин ҳамма нарса ҳиссиётларсиз ўта оқилона бўлишини истардим", – деди Та.