Икер Муниаин фаолиятини Аргентина чемпионатида давом эттиради.
"Сан-Лоренцо" 31 ёшли ярим ҳимоячининг трансферини эълон қилди.
Tyc Sport нашрининг хабар беришича, испаниялик футболчи 2025 йил охиригача шартнома имзолаган.
Муньяин 2005 йилдан буён "Атлетик" тизимида ва 2009 йилдан бери асосий жамоада ўйнаб келаётганди. Ўтган ёзда у клубни эркин агент сифатида тарк этганди.