Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Антуан Гризманн Миллатлар лигаси доирасидаги Италиядан учралган мағлубият (1:3) ҳақида фикр билдирди.
“Улар яхшироқ эди. Биз прессинг ва ҳимояланишда яхши эмас эдик. Франция терма жамоаси кўп меҳнат қилиши ва бу ўйинни тактик нуқтаи назардан қайта кўриб чиқиши керак”, — деди Гризманн TF1 телеканалида.